Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган Дониёр Мақсудов (келтирилган исм-фамилялар ўзгартирилган) фирибгарлик йўли билан нафақахўр, 1937 йилда туғилган Нурилла Отахоновнинг ишончини суиистеъмол қилиб, пластик картасида бўлган 3 500 000 сўм пулини нақд пул қилиб қайтариб беришини айтиб, ушбу пуллардан 300 000 сўмини нақд пул қилиб бериб қолган пулларни қайтариб бермаган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда