Вазирлар Маҳкамасининг 12 августдаги қарори билан «Вазирлар Маҳкамасининг Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Тузатишларга кўра, «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси чегаралари унинг ҳудудига Ҳазорасп, Урганч, Боғот ва Хива туманларидаги ер участкалари киритилиши ҳисобига кенгайтирилади.