Япониялик олим Казуе Ямагаши гигиена соҳасида инқилобий кашфиётни қўлга киритди. Бу ҳақда The Daily Telegraph нашри берган маълумотларга асосан AdMe хабар қилмоқда.
У кашф этган тиш пастаси ёрдамида тишлардаги ғовак ва ёриқларни тез ва оғриқсиз беркитиш, шунингдек, стоматолог ёрдамисиз тиш эмалини тиклаш мумкин.
Унинг таркиби тиш эмалинининг таркибига ўхшайди ва бу пастани бевосита тишдаги ғовакка суркаш мумкин. Материал тишнинг асосий таркибий қисми бўлган гидроксил-апатит ёрдамида ўтказилган тажрибалар асосида олинди.
Паста қўлланилганда, биринчи навбатда, унинг таркибида бўлган кислота ёрилган эмални бироз эритади. Орадан уч дақиқа ўтгач, паста кристалланади ва сунъий материал эмалнинг табиий тузулишига жипс бўлиб қоришади. Шу билан бирга бу бактерияларга қарши яхши восита ҳисобланади.
Япониялик стоматологлар томонидан ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики, паста ёрдамида даволанган тиш ― соғлом тишдан ҳеч ҳам фарқ қилмайди. Фарқни ҳатто микроскоп ёрдамида аниқлашнинг иложи йўқ.
Изоҳ (0)