Caviar заргарлик бренди Россия президенти Владимир Путиннинг туғилган кунига атаб оқ тилладан тайёрланган Apple Watch ақлли соатлари коллекциясини тақдим этди. Бу ҳақда «RuEconomics.ru» хабар бермоқда.
Россия президентининг туғилган кунига аталган соатлар чекланган ададда — атиги 63 дона чиқарилган. Қайд этиш жоиз, Путин бу йил айнан 63 ёшга тўлади.
Соатларнинг нархи 229 минг рублга тенг бўлиб, савдолардан тушган маблағларнинг маълум бир қисми «Подари жизнь» хайрия жамғармасига йўналтирилади.
Маълумот учун, оқ тилладан тайёрланган мазкур ақлли соатларга «В.В. Путин №1» ҳамда «63 Anniversario Edizione» ёзувлари туширилган.
Изоҳ (0)