Кутилмаган сюрприз, янги кашфиёт, негатив фон ва Корея тажрибаси. Колумбияга қарши ўйин таассуротлари
Жаҳон чемпионатида топ-даражадаги жамоаларга қарши қандай ўйнаш керак: тартибли ҳимояда хатосиз ҳаракат қилишми ёки таваккалга қўл уриб қимматга тушадиган йўқотишларга учрашми? “Daryo” колумнисти Қаҳрамон Аслановнинг навбатдаги мақоласида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Колумбияга қарши ўйини атрофлича таҳлил қилиниб, тактик камчиликлар, Беҳруз Каримов кашфиёти ҳамда бўлажак ўйинлар учун муҳим хулосалар тақдим этилади.