Таиланд пойтахти Бангкок марказида содир этилган террорчилик ҳаракати натижасида 27 киши ҳалок бўлди, улардан саккиз нафари чет эл фуқароси бўлган. Бу ҳақда «News.liga.net» хабар беради.
Бангкок полициясининг маълум қилишича, 80 киши яраланган. Шунингдек, яна битта портлаш қурилмасининг топилганлиги ҳақида хабар қилинди. Ҳозирда уни сапёрлар зарарсизлантирмоқда.
Бангкок шаҳридаги кучли портлаш 17 август, душанба куни Ратчапрасонг чорраҳасида юз берди. Портлаш учун жавобгарликни ҳеч бир экстремистик гуруҳ зиммасига олмади.
Изоҳ (0)