Хитойнинг Сиань шаҳрида яшовчи рассом Дай Юн қизил ғиштдан асл катталикдаги Mercedes-Benz автомобилини ясади, уни ҳақиқийсидан ажратиш қийин, дея хабар бермоқда «Вести.ru».
Юн ғишт, цемент ва пўлат ёрдамида қимматбаҳо автомобилнинг нафақат ташқи деталларини, балки машина салони — узатиш қутиси, педаллари, рули ва ўтирғичларини ҳам моҳирона ясади.
Ҳайкалнинг ягона камчилиги унинг ҳаракатлана олмаслигидир. Бироқ рассом қачондир тош автомобиль ичига ҳақиқий двигатель ўрнатишини истисно қилмаяпти.