Ўтган йили хонанда Манзура аёллар ва эркаклар либослари дўкони очганди. Кўп ўтмай, актриса Зарина Низомиддинова ҳам айни шу йўлни тутди, деб хабар беради «Даракчи» газетаси.
Хонанда Лола Йўлдошева 2014 йил аёллар ва болалар либосларини ишлаб чиқарувчи корхонага асос солди. Аммо бошида донғи чиққанларнинг «чанги» ҳам кўринмай қолди, дейилади нашрда.
Манзуранинг дўкони фаолияти айни дамда тўхтаган. Лола ҳам интернет орқали ўз корхонаси ҳақида гапирмай қўйган. Зарина Низомиддинованинг дўкони эса ҳозирча ишлаб турибди.
Изоҳ (0)