Сўнгги йилларда қуритилган «Бахт» сунъий кўли ўрнида улкан дам олиш мажмуаси қурилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими Сарвар Махаметовга асосланиб Podrobno.uz хабар берди.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, сўнгги ўн йил давомида сув манбаси ачинарли аҳволда бўлган. Охирги икки йилда эса санитар-гигиеник ҳолат ёмонлашгани сабабли кўлни қуритишга тўғри келган. Бироқ кейинги чўмилиш мавсумигача вазият ўгариши айтилган.
Махаметовнинг маълум қилишича, кўл ўрнида ташкил қилинадиган сувдаги дам олиш маскани лойиҳасини ишлаб чиқариш охирги босқичга келган. Тез орада лойиҳа шаҳар ҳокимиятига тақдим этилиши режалаштирилган. Шунингдек, лойиҳани молиялаштириш учун сармоядорлар ҳам изланмоқда.
Улкан мажмуа таркибида болалар майдончалари, емакхоналар, бассейнлар, чўмилиш учун сунъий кўллар, ҳатто балиқчилик учун алоҳида сув ҳавзаси ва кичикроқ аквапарк бўлиши кўзда тутилган.