Бугунги кунга келиб Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий зоналарида 300 миллион долларлик 32 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди, деб хабар бермоқда UzReport.
Бундан ташқари, 123 миллион долларлик 23 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш давом эттирилмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистонда 2009 йилда ташкил қилинган «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳамда 2012-2013 йилларда ташкил қилинган «Ангрен» ва «Жиззах» махсус индустриал зоналари фаолият юритмоқда.
Изоҳ (0)