Россия ҳудудида АҚШ долларини муомалада қўллаш ва сақлашни тақиқловчи қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун Давлат думасига киритилди, дея хабар бермоқда Rbc.ru.
Ушбу ҳужжат қабул қилинган тақдирда Россия фуқаролари бир йил ичида Россия банкларидаги ўз долларли ҳисобларини ёпишга ва уларда сақланаётган долларларни рубль ёки бошқа давлат валютасига алмаштиришга мажбур бўлади.
Бир йилдан сўнг ҳисоблар автоматик равишда ёпилади. Полиция, божхоначилар, солиқчилар, чегарачилар ёки Федерал миграция хизмати томонидан аниқланган нақд долларлар мусодара қилинади.
Олиб қўйилган долларлар бадалини 30 кун ичида тўлаш таклиф қилинмоқда. Қонунни ишлаб чиққанлар фикрича, бу қонунбузарлар учун жазо хизматини ўтайди.
Изоҳ (0)