Хитойда нархи 32 600 долларга баҳоланган Veb V2 премиум-класс смартфони яратилди. Бу дунёдаги энг қиммат смартфон ҳисобланади, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Смартфон Snapdragon S4 процессори асосида чиқарилган бўлиб, 512 Мб тезкор ва 4 Гб ички хотирага эга. 4 дюйм 800×480 пикселли дисплейли самартфон Android 2.3 операцион тизимида ишлайди ҳамда 2G GSM ва 3G алоқаларини амалга ошира олади.
Ушбу VIP-гаджетнинг асосий хусусияти махсус 129 битли шифрловчи чип ёрдамида шахсий маълумотларни ҳимоялашидир. Шунингдек, унинг тўлиқ олмослар билан безатилган корпуси ҳам премиум-классдан далолат бериб туради.
Изоҳ (0)