Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Гидрометеорология хизмати маркази 25—28 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Унга кўра, республиканинг деярли барча вилоятлари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик кутилмоқда.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳарорат 25 октябрда кечаси 5—10 даража, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади, 26—28 октябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиққача пасаяди. 26 октябрь куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат 25—26 октябрда кечаси 9—14 даража, кундузи 20—25 даража, 27 октябрь куни эса кечаси ва кундузи 5—10 даража илиқ, 28 октябрда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади. 27 октябрь куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат 25—26 октябрда кечаси 10—15 даража, кундузи 20—25 даража, 27 октябрь куни кечаси ва кундузи 5—10 даража илиқ, 28 октябрда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади. 25—26 октябрда ёғингарчилик кутилмайди; 27—28 октябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. 27 октябрь куни кечга томон, 28 октябрда кечаси ва кундузи айрим жойларда қорга айланиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 25—26 октябрь куни кечаси 12—17 даража, кундузи 23—28 даража, 27 октябрда кечаси ва кундузи 12—17 даража, 28 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади. 27 октябрь куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси 25—27 октябрда 10—15 даража, 28 октябрда 3—8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи 25—26 октябрда 20—25 даража бўлади, 27—28 октябрда аста-секин 5—10 даража илиққача пасаяди. 25—26 октябрда ёғингарчилик кузатилмайди. 27—28 октябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 28 октябрь куни айрим жойларда қорга айланиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳарорат 25—26 октябрда кечаси 5—10 даража, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади. 27—28 октябрда кечаси 2—7 даража совуққача, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиққача пасаяди. 25—26 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 27—28 октябрда вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади.
Изоҳ (0)