Жиззах шаҳрида янги асфальт заводи ишга туширилади. Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги расмий ахборот портали хабар қилмоқда.
«Каршан идеал техно» хусусий корхонаси яқин кунлар ичида ўз фаолиятини бошлайди. Мазкур корхона йўл қурилишида ерга тўшаладиган шағал ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бўлиб, 8 нафар киши иш билан таъминланади.
Лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмга тенг бўлган бу корхонада, тадбиркор Олим Каршановнинг таъкилашича, асфальт ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади.
Изоҳ (0)