Жорий йилнинг 15 ноябрига қадар Ўзбекистонда дастурий таъминот ва ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги қўшма корхона рўйхатдан ўтказилади, дея хабар бермоқда Podrobno.uz.
Қўшма корхонанинг таъсисчилари LG корпорацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси бўлади. Қўмита мутахассиси Фарҳод Ибрагимовнинг Podrobno.uz’га маълум қилишича, қўшма корхона электрон ҳукумат тизими ва иқтисодиётнинг реал секторининг давлат улушига эга корхоналари учун дастурлар ва ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашади.
Умуман, Ўзбекистонда қўшма корхона тузилиши учун LG компанияси 1 миллион доллар миқдорида сармоя киритишни режалаштирган.
Изоҳ (0)