Тошкент шаҳрида қайтадан очилган Lada автосалонида айни дамда Lada Kalina 2 («Норма»), Lada Kalina 2 («Люкс») ва 5-ўринли Lada Largus автомобиллари сотувга қўйилган, деб хабар бермоқда Avtotochki.uz.
Жорий ойда автосалонга Lada Niva 4×4 ва Lada Largus (фургон) маркали автомобиллар ҳам келтирилади. Октябрь ойида Lada Granta сотувга қўйилади, ноябрда эса Lada Priora ва 7 ўринли Lada Largus автомобилларини харид қилиш мумкин бўлади.
Автосалон ходимларининг маълум қилишича, ҳозирда «машина сотиб олиш учун навбатлар кузатилмаяпти».
Қуйида автосалонда сотилаётган автомобиллар нархи берилган:
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Қорасув-6 даҳасидаги Lada расмий салони ўз фаолиятини август охирида қайта йўлга қўйди. Автомобиллар 12,5 минг доллардан 16 минг долларгача нархланган.
Изоҳ (0)