Севара Назархон ўзининг «Мактублар» («Письма») альбомига кирувчи «Топмоқ ва йўқотмоқ» («Найти и потерять») қўшиғига клип суратга олди, дея хабар бермоқда қўшиқчининг расмий сайти.
Хабар қилинишича, клип съёмкаси Россиянинг Калужская вилоятидаги Никола-Ленивец қишлоғида бўлиб ўтди. «Ушбу қишлоқ ўзининг арт-объектлари билан машҳурдир», — дейилади хабарда.
Клип премьераси 15 сентябрь куни Севаранинг Youtube’даги расмий каналида бўлиб ўтади.
Хабарда эслатилишича, 24 октябрь куни Москвадаги Crocus City Hall концерт залида қўшиқчининг яккахон концерт дастури бўлиб ўтади.