Ўзбекистон ҳукумати «Давлат мулкидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни тасдиқлади.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ, қатор объектлар бепул асосда давлат органлари ва бошқа ташкилотларга берилади. Бу қарор давлат ва хўжалик бошқарувидаги органлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлат мулкидан самарали фойдаланишни таъминлаш учун қабул қилинди.
Янги эгаларга топшириладиган объектлар орасида «Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan LTD» салқин ичимликлар ишлаб чиқариш корхонаси ҳам бор. Ушбу қўшма корхонанинг 57,12 фоиздан иборат давлат ҳиссаси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси қошидаги Давлат активларини бошқариш бўйича марказга топширилади.
Бундан ташқари, Тошкент вилояти ҳокимлиги биносининг бир қисми «Соғлом авлод учун» жамғармасига, эски консерватория биносининг бир қисми эса В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейига берилади.
Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбек давлат жаҳон тиллари университетининг эски биносига, Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси эса Халқ таълими вазирлигининг собиқ биносига эга бўлади.
Изоҳ (0)