“Саккиз ойда камбағаллик рўйхатидаги 2,3 млн киши бепул тиббий кўрикдан ўтказилди” — Асилбек Худаяров
Соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, таҳлиллар давомида реестрдаги 265 минг одамда касалликлар аниқланган. Шундан 240 минг нафарини амбулатор, 23,5 минг нафарини стационар шароитларда соғломлаштириш та’минланган.