Ўзбекистондаги энг зўр*, энг қувноқ ва энг фаол компанияда ишлашни хоҳлайсизми? Дунё ва Ўзбекистондаги сўнгги янгиликларни ўз тенгқурларингизга мунтазам етказишни-чи?
У ҳолда:
- Сайтимизда имловий ёки пунктуацион хато топинг;
- Резюменгизни тайёрланг (резюме нима?)
- ва қуйидаги форма орқали топилган хато ва резюменгизни бизга жўнатинг
Бизда:
- Ойлик: 1 миллион сўм ва ундан юқори;
- Замонавий компьютер;
- Ёш, қизиқарли, хушчақчақ жамоа;
- Бепул, мазали тушлик (бай-бай-бай);
- Офисимиз шаҳарнинг қоқ марказида («Ҳамид Олимжон» метроси ёнгинасида);
- Тез-тез ўтказиладиган байрам ва тадбирлар;
- Расмий меҳнат шартномаси.
Вазифаларингиз:
- «Дарё» интернет-нашри учун хабар ва муаллифлик мақолалари ёзиш;
- Telegram, Instagram, Facebook, Twitter ва «Одноклассники»даги «Дарё» гуруҳларини ўзбек тилида юритиш;
- ва бошқа интернет-журналистикага боғлиқ вазифалар.
Сизга қўйиладиган талаблар:
- Ўзбек ва рус (ёки инглиз) тилларини мукаммал билиш;
- Лотин графикасига асосланган ўзбек ёзувини мукаммал билиш;
- Компьютерда бемалол ишлаш;
- Ташаббускорлик, тиришқоқлик, ишга масъулият билан ёндашиш.