Ишга марҳамат!

Ўзбекистондаги энг зўр*, энг қувноқ ва энг фаол компанияда ишлашни хоҳлайсизми? Дунё ва Ўзбекистондаги сўнгги янгиликларни ўз тенгқурларингизга мунтазам етказишни-чи?

У ҳолда:

  1. Сайтимизда имловий ёки пунктуацион хато топинг;
  2. Резюменгизни тайёрланг (резюме нима?)
  3. ва қуйидаги форма орқали топилган хато ва резюменгизни бизга жўнатинг




Бугунги кунда бизга журналистлар ва муҳаррир жуда-жуда зарур 🙂

Бизда:

  • Ойлик: 600—800 минг сўм ва ундан юқори;
  • Янги, замонавий компьютер;
  • Ёш, қизиқарли, хушчақчақ жамоа;
  • Бепул, мазали тушлик (бай-бай-бай);
  • Офисимиз шаҳарнинг қоқ марказида («Бунёдкор» метроси ёнгинасида);
  • Тез-тез ўтказиладиган байрам ва тадбирлар;
  • Расмий меҳнат шартномаси.

Вазифаларингиз:

  • «Дарё» интернет-нашри учун хабар ва муаллифлик мақолалари ёзиш;
  • Facebook, Twitter, «Одноклассники» ва «Мулоқот»даги «Дарё» гуруҳларини ўзбек тилида юритиш;
  • ва бошқа интернет-журналистикага боғлиқ вазифалар.

Сизга қўйиладиган талаблар:

  • Ўзбек ва рус (ёки инглиз) тилларини мукаммал билиш;
  • Лотин графикасига асосланган ўзбек ёзувини мукаммал билиш;
  • Ёшингиз: 20 дан 30 гача;
  • Олий маълумот (университетни битирган бўлишингиз керак);
  • Компьютерда бемалол ишлаш;
  • Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти пропискаси (вақтинча прописка ҳам бўлиши мумкин).

* Албатта, бу бизнинг фикримиз. Фикримизга қўшилмасликка ҳақлисиз.

Scroll to top