Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 11,73 сўмга пастлаб, 12 844,21 сўм бўлди. Евро 62,46 сўмга тушиб, 13 508,26 сўм бўлди. Рубль 0,81 сўмга пастлаб, 127,35 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет тўрт кун кўтарилиб, 12 855,93 сўм бўлганди. Ушбу валюта курси йил бошидан буён 4,07 фоизга қимматлади. Тижорат банкларида 20 ноябрь куни доллар сотув курси 12 900 сўмдан ошди.
Изоҳ (0)