Дунёга машҳур Louis Vuitton модалар уйи 2024 йил куз-қиш мавсуми учун ўзининг янги коллекциясини тақдим этди. Тўпламда нархи 99 минг доллар бўлган сандиқ ҳам ўрин эгаллаган. Бу ҳақда “Корреспондент.нет” хабар берди.
Courrier Lozine 110 LV Brass номли сандиқ ўлчамлари 44,1 х 20,5 х 22,2 сантиметрни ташкил этади ва ўзига хос қулфга эга. Чамадоннинг ички ва ташқи қисмида Louis Vuitton брендининг белгиси туширилган. Сандиқ ичида иккита томондан очиладиган сақлаш қутиси ва ташиш учун қулайлик берадиган иккита тутқичи мавжуд.
Louis Vuitton томонидан сандиқлар ишлаб чиқариш тарихи 1850 йилларга бориб тақалади. Аввалига улар уй учун қулайлиги предметлиги билан машҳур эди, кейинчалик сандиқ турли коллексионерларнинг эътиборини жалб қилди.
Қимматбаҳо сандиқнинг сотувга чиқиш санаси ҳозирча номаълум бўлса-да, мода уйи вакиллари ушбу маҳсулот яқинлашиб келаётган 2024 йил куз-қиш коллекциясининг бир қисми эканлигини ва нархи 99 минг АҚШ долларини ташкил этишини айтмоқда.
- Аввалроқ Франциянинг Balenciaga модалар уйи елим тасма — скотч кўринишидаги билагузукни тақдим этгани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)