Лимон сувидан ҳам кўпроқ кони фойда бўлган ушбу ичимлик бир қатор афзалликларга эга. Уни тайёрлаш эса жуда осон. Бунинг учун сизга бир стакан сув ва саримсоқ пиёз донаси керак бўлади.
Саримсоқни майдалагичдан чиқариб олинг ва унинг устига 250-350 мл қайнаган тоза сув қуйинг. Ичимлик хона ҳароратигача совигач, уни истеъмол қилиш мумкин.
Саримсоқли сувнинг организмга ижобий таъсири жуда кўп, хусусан:
- Юрак саломатлигини яхшилайди. Қон босимини нормаллаштиради ва холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради;
- Когнитив фаолиятни оширади. Саримсоқ таркибида деменция ва Альцгеймер касаллиги хавфини камайтиришга ёрдам берадиган антиоксидантлар мавжуд;
- Кайфиятни яхшилайди. Саримсоқ серотонин гормонини ишлаб чиқаришга ёрдам бериши илмий исботланган;
- Иммун тизимини мустаҳкамлайди, чунки саримсоқ антибактериал хусусиятга эга;
- Овқат ҳазм бўлишини яхшилайди;
- Қондаги қанд миқдорини тартибга солади;
- Суякларни мустаҳкамлайди ва остеопорозга чалиниш хавфини камайтиради;
- Уйқу сифатини яхшилайди. Тадқиқотларда саримсоқ пиёз мелатонин ишлаб чиқарилишини рағбатлантириши ўз исботини топган.
Изоҳ (0)