Жанубий Кореяда бир неча кундан бери давом этаётган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 14 нафарга етди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Мамлакатда фавқулодда қутқарув ишлари ҳали ҳамон давом этмоқда. 12 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар қилинган. Шу сабабли қурбонлар сони ортиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.
Курорт шаҳар Гапёнг кўчки туфайли деярли вайрон бўлган. Ҳудуддаги кўприкка жиддий шикаст етган. Чунчон провинциясининг марказий қисмида кўчки оқибатида бутун бир қишлоқ тупроқ ва чиқиндилар билан қопланган.
Вайронагарчиликнинг катта қисми мамлакат жанубида содир бўлган. Хусусан, Санчон провинциясида 6 киши ҳалок бўлиб, 7 киши бедарак йўқолган. Минглаб йўл ва бинолар сув остида қолган, экин майдонларига зарар етиб, чорва молларининг кўпи нобуд бўлган. Гапён округи шимолида содир бўлган кўчки 2 кишини ҳаётдан олиб кетган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, мамлакат бўйлаб 16 июль куни ёмғир бошланганидан бери 10 мингга яқин одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўган. 41 мингдан ортиқ хонадон эса вақтинча электр таъминотидан узилган.
Изоҳ (0)