“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Сильва кейинги мавсум якунида “шаҳарликлар” сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди. Маълумотларга кўра, португалиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш мижозига янги клуб излаяпти.

Сабаб шундаки, клуб раҳбарияти ҳозиргача Сильвага шартномани узайтириш бўйича ҳеч қандай таклиф бермаган. Унинг амалдаги келишуви 2026 йил ёзида тугайди. Агенти футболчининг эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтишини таъминлаш ниятида.
Аввалроқ португалиялик ярим ҳимоячига Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ Сильва 2025/26 йилги мавсум ҳам “Манчестер Сити”да ўйнашни истаётганини маълум қилиб, инглиз клубида қолди.
Маълумот учун, 30 ёшли футболчи ўтган мавсум “Сити” сафида 52 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt портали унинг қийматини 38 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)