Испаниянинг “Барселона” клуби Англия терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфордни ижарага олиш борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.

Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” Рэшфорднинг бир йиллик ижараси учун 10 миллион евро тўлайди. Шунингдек, шартнома футболчини тўлиқ харид қилиш бандини ҳам ўз ичига олади: каталонияликлар 27 ёшли футболчини 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиб, қўшимча равишда турли шартлар бажарилса, яна 5 миллион евро бонус тўланиши мумкин.
Рэшфорднинг ўзи билан тузиладиган шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, унга ҳар йили 12 миллион евро миқдорида маош белгиланган.
Маълумот учун, Маркус Рэшфорд — “Манчестер Юнайтед” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида ижара асосида “Астон Вилла” сафида тўп сурган эди. Унинг “Юнайтед” билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)