“Реал Мадрид” жамоаси раҳбарияти 2026 йил ёзида шартномаси якунланадиган тўрт футболчи — Дани Карвахаль, Антонио Рюдигер, Давид Алаба ва Тибо Куртуа билан боғлиқ масаласи жиддий муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг АS нашри хабар берди. Манбага кўра, клуб раҳбарияти яхши таклиф тушса, Антонио Рюдигерни қўйиб юбориш вариантини истисно қилмаяпти. Германиялик ҳимоячи Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳозирда ушбу мамлакатнинг бир нечта жамоалари ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. Давид Алаба жамоанинг энг юқори маош олувчи футболчиларидан бири саналса-да, кетма-кет жароҳатлар сабаб асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйган. Австриялик футболчи янги мавсумда марказий ҳимоядаги бешинчи футболчига айланиши мумкин. Аммо футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатига оптимал формада боришни истамоқда. Бу ҳолатда у жамоадан кетиши керак бўлади. “Қироллик клуби” ҳам футболчини сотишга қарши эмас. Улар бу орқали жамоадаги маошлар борасидаги мувозанатни тикламоқчи. Дани Карвахальнинг ҳолати эса анча мураккаб. Унинг ўрнига “Ливерпуль”дан Трент Александер-Арнольд олиб келингани фонида тажрибали футболчи жамоанинг иккинчи рақамли қанот ҳимоячисига айланди. Шунга қарамай, Карвахаль жамоадаги биринчи сардор саналади ва бу омил унинг “Реал”да қолиш эҳтимолини оширади. Бироқ яхши таклиф тушса, клубнинг Дани билан хайрлашиш эҳтмоли ҳам йўқ эмас. Клуб Тибо Куртуа билан шартномани одатдагидан фарқли равишда бир йилга эмас, икки йилга узайтиришни режалаштирмоқда. Бельгиялик дарвозабоннинг барқарор ўйинлари унга бўлган ишончни янада мустаҳкамлаб берган.
Мавзуга доир
×![Lightbox Image]()
Изоҳ (0)