“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски Польша терма жамоасига қайтишга қарор қилди. Бу ҳақда Goal.pl нашри хабар бермоқда. Маълум бўлишича, 36 ёшли форвард Ян Урбан миллий жамоага бош мураббий этиб тайинлангач, яна терма жамоа сафида тўп суришга рози бўлган.

Левандовски терма жамоага қайтиш учун ҳеч қандай шарт қўймаган, ҳатто сардорлик боғичи борасида ҳам ҳеч қандай талаб билдирмаган. Манбага кўра, бу масала кейинчалик муҳокама қилиниши мумкин, бироқ ҳужумчи айни пайтда ҳеч нарсани даъво қилмаяпти.
Маълумот учун, аввалроқ Левандовски собиқ мураббий Михал Пробеж билан юзага келган келишмовчилик сабабли терма жамоадаги фаолиятини тўхтатган эди. Айнан сардорлик боғичидан маҳрум этилгани футболчига ёқмагани айтилган. Шундан сўнг Пробеж истеъфога чиққан. Эндиликда эса тажрибали форвард Польша терма жамоаси таркибига қайтишга тайёр.
Маълумот учун, Левандовски 2008 йилда, 20 ёшида Польша терма жамоасида дебют қилган. У шу кунгача миллий жамоа сафида 158 та ўйинда майдонга тушиб, 85 та гол муаллифига айланган.
Изоҳ (0)