Парвозлар – кичик бир ҳаётга ўхшайди. Ўзингиз билан керакли нарсаларни олиб кетиш истаги эса чексиз. Аммо аслида одамлар бортга оладиган ёки киядиган ҳамма нарса ҳам зарур эмас. Баъзи нарсалар эса умуман зарарли. Самолётда нима керак эмаслигини кўриб чиқамиз.
Матоли ниқоб

Самолётда ҳаво қуруқ, шунинг учун ниқоблар, тониклар ва патчи кабилар тезда қурийди ва теридан намликни торта бошлайди. Агар ниқоб ишлатишингиз керак бўлса, вақтни аниқ кузатиб бориш ва уни юзда 15-20 дақиқадан кўпроқ ушлаб турмаслик керак.
Дерматологлардан маслаҳат: барча намлантирувчи муолажаларни парвоздан олдин уйда ўтказиш керак. Самолётда эса тонал кремдан фойдаланиш тавсия этилади. У терини намлик йўқотишдан ҳимоя қилади. Узоқ парвозда эса SPF-восита ажралмас ёрдамчидир. Қўлларингизни ювиб, уни ҳар икки-уч соатда янгилаб туринг.
Линзалар

Самолёт салонида намлик даражаси атиги 10%. Ҳаво чўлдагидан ҳам қуруқроқ. Линзалар шундоқ ҳам кўз қуруқлигини келтириб чиқариши мумкин, самолётда эса бу хавф ортади. Бу шиллиқ қаватнинг тирнашлиш хусусиятини келтириб чиқаради.
Агар сиз линза тақишга одатланган бўлсангиз, парвозга албатта кўз томчиларини олиб кетишингиз керак. Аммо қўл юкингизни тўлдирмаслик учун шунчаки кўзойнак тақиш осонроқ.
Атир

Баъзи одамлар атирни ҳамма жойда олиб юришади ва доимо танадаги ҳидни янгилаб туришади. Аммо самолётнинг ёпиқ жойида ўткир ҳидлар бошқа йўловчиларни безовта қилади. Кимдир ҳатто бош оғриғига дучор бўлиши ёки аллергияси қўзғаши мумкин.
Бундан ташқари, баъзи авиакомпаниялар одамни кескин ҳид туфайли рейсдан олиб ташлаш ҳуқуқига эга бўлган қоидаларни ўрнатади. Шунинг учун мутахассислар парвоздан олдин атир сепмасликни ва ўзингиз билан самолётга уни олмасликни тавсия қилади.
Агар тана ҳиди билан боғлиқ муаммо бўлса, унда бошқа воситалардан фойдаланиш яхшироқдир. Масалан, эфир мойларидан.
Леггинслар

Леггинслар ва бошқа ҳар қандай тор кийимлар айниқса узоқ парвозлар учун мос эмас. Гап шундаки, баландликда босим ўзгаради. Улар қон томирларининг ҳолатига салбий таъсир қилади. Тор кийимлар эса вазиятни янада оғирлаштиради. Улар қон айланишини бузиши ва шиш пайдо бўлишига, ҳатто тромбозга олиб келиши мумкин. Шунинг учун самолётга кенгроқ кийим кийиш керак.
Тозаловчи нам салфеткалар

Оддий тозаловчи салфеткалар микробларга қарши курашда самарасиздир. Уларда спирт йўқ, айнан у тери ва сиртларни зарарсизлантиради.
Стюардессалар парвоздан олдин қўллар учун санитар ёки антисептик воситаларни сотиб олишни тавсия қилади. Ёки ҳеч бўлмаганда антибактериал салфеткалардан фойдаланинг. Уларнинг таркибида этил ёки изопропил спирти, феноксиэтанол, хлоргексидин каби моддалар бўлиши керак.
Шунингдек, самолёт ходимлари доимо энг ифлосланган сиртларни: ўриндиқлар, қўлтиқ остидаги жойлар, бош суянчиғичлар ва йиғма столларни воситалар билан артиб туришни маслаҳат беришади.
Изоҳ (0)