Янги йил арафасида кўпчилик байрамона кайфият бағишлайдиган “Уйда ёлғиз” фильми ҳар йили катталар ва болалар севиб томоша қилинади. Унинг биринчи қисми 1990 йилда катта экранларга чиққан. Фильмда бош ролни 10 ёшли Маколей Калкин ижро этган ва ўз даврининг энг таниқли ёш актёрларидан бирига айланган.

Байрам арафасида оила аъзолари томонидан уйда унутиб кетилган бола ҳақидаги комедия 476 миллион доллар даромад билан Рождество мавзусидаги энг кассабоп фильмга айланган. Бу рекорд 21 йил давомида сақланиб қолган. Сўнг 2011 йилда “Бекорчи йигитлар 2: Вегасдан Бангкокка” фильми ушбу рекордни янгилаган.
Калкин ушбу роли учун “Олтин глобус” мукофотига сазовор бўлган. Фильм муваффақиятидан сўнг “Уйда ёлғиз 2: Нью Йоркда адашган бола” номли давоми суратга олинган. Режиссёр Крис Коламбус эса Калкиннинг истеъдодидан ҳайратда қолганини яширмаган.

Аммо фильмга меҳри баланд бўлган томошабинлар уни ҳар сафар янгича нигоҳ билан томоша қилишади. Шу боис ҳам, бу классикага айланган картинада кичик, баъзан кулгили хатоликлар ҳам эътибордан четда қолмайди.
Пицца
Калкиннинг фильмдаги акаси Базз пицца еяётган саҳнада камера уни чап қўлда ушлаб турганини кўрсатади. Аммо кейинги кадрларда тўсатдан овқат унинг ўнг қўлида пайдо бўлади.


Буюмлар
Баззнинг хонасидаги нарсалар ўзига хос “ҳаёт кечиради”. Масалан, бир ракурсда яшил футболка стулнинг чап четида осилиб турган бўлса, кейинги планда у бошқа жойда пайдо бўлади.


Чироқ
Гараждаги чироқ ўз-ўзидан ёниб ўчади. Бу вақтда унга Кевин ҳам, ўғрилар ҳам тегмайди. Сюжетга кўра эса бош қаҳрамоннинг оила аъзолари аллақачон Парижга кетган бўлади.


Суратлар
Уйдаги айрим буюмлар ўз-ўзидан ғойиб бўлади. Масалан, зинапоялар ёнидаги деворда осилган оилавий сурат йўқолиб қолади.


Дазмол
Кўплаб томошабинлар фильмдаги ўғрилар (уларни актёрлар Жо Пеши ва Дениел Штерн ижро этган) бошидан ўтказган травмалар кейин реал ҳаётда омон қолиш мумкин эмас, деб ҳисоблайди.

Айниқса, бир саҳна кўпчиликда саволлар туғдиради: нега Марв бошига дазмол тушгач, юзида куйган из пайдо бўлади? Ахир дазмол электр тармоғига уланган эмасди-ку. Қолаверса, бундай зарб билан унинг юз суяклари синиши керак эди.
Изоҳ (0)