Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 79,98 сўмга пастлаб, 12 578,21 сўм бўлди;
- евро 38,62 сўмга тушиб, 14 633,49 сўм бўлди;
- рубль 1,13 сўмга пастлаб, 160,31 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 100 сўмдан ортиқ пастлаб, 12 658,19 сўм бўлганди. Ушбу валюта курси сўнгги марта 4 июлда 12 600 сўмдан тушганди. Доллар расмий курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этганди.
Изоҳ (0)