Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда. Бироқ FIFA ҳозирча бу таклифни кун тартибига киритишни режалаштирмаётгани айтилди.

Манбага кўра, сўнгги мусобақада “Реал Мадрид” мухлислари чипталар савдосининг 25 фоизини ташкил қилган. Клуб раҳбарияти эса турнирни тез-тез ўтказиш орқали ўзининг глобал машҳурлиги ва тижорий салоҳиятидан максимал даражада фойдаланишни кўзламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида Лондоннинг “Челси” клуби Парижнинг “ПСЖ” жамоасини мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди. “Реал Мадрид” эса мусобақанинг ярим финал босқичида айнан “ПСЖ”га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Мазкур мавсум “Реал” учун совринсиз якунланди. Ла Лига ва Испания Кубоги ғолиблиги “Барселона”га, Чемпионлар Лигаси эса “ПСЖ”га насиб этди.
Изоҳ (0)