• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Фарзанд

    Мактаб бозори: янги ўқув йили арафасида пулни тежашга ёрдам берувчи 10 та тавсия

    Янги ўқув йилининг бошланиши нафақат мактаб остонасига қадам қўяётган болалар, балки ота-оналар учун ҳам ташвишли давр. Бу даврда нафақат дарсларга мослашиш, балки оилавий бюджетни режалаштириш ҳам долзарб масалага айланади. Ўқув қуроллари, мактаб формаси, китоблар — буларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида харид қилинса, жиддий маблағ талаб қилади. Аммо қуйидаги оқилона ёндашув билан харажатларни сезиларли даражада камайтириш мумкин.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images
    1. Харидларни олдиндан режалаштиринг

    Мактаб мавсуми яқинлашгани сайин барча нарсалар нархи кўтарилади. Шу сабабли дафтар-қалам, форма ва бошқа зарур буюмларни иложи борича эрта — ёз бошидаёқ харид қилиш фойдали. Ёзнинг охирига бориб эса, дўконларда турли акциялар ва мавсумий чегирмалардан фойдаланиш мумкин.

    1. Барча нарсани бирваракай харид қилманг

    Фарзандингизни тўлиқ дарсларга тайёр ҳолатда жўнатиш истаги табиий бўлади, лекин харажатлар жиҳатидан бу ҳар доим оқилона эмас. Дастлаб энг керакли нарсаларнигина олиб, йил давомида зарурий эҳтиёж туғилганда қолганини тўлдириб борган маъқул. Акс ҳолда, айрим буюмлар умуман ишлатилмай қолиб кетиши мумкин.

    1. Мактаб бозор ярмаркаларини ўтказиб юборманг

    Август ойининг охирида, айниқса 1 сентябрь арафасида ўтказиладиган мактаб ярмаркалари ота-оналар учун чинакам ёрдам бўлиши мумкин. Бундай ярмаркаларда бир кунда барча керакли нарсани бир жойдан топиш, энг муҳими, арзон нархларда харид қилиш имконияти бўлади.

    1. Фақат бозор эмас, интернет дўконлардаги чегирмаларни ҳам кузатиб боринг

    Одатда бозордаги нархлар дўкондан арзонроқ деб ўйлаймиз. Аммо замонавий савдо марказларида мактаб мавсумига оид турли акциялар, чегирмалар, бонусли карталар, ҳатто банк кешбеклари ҳам бўлади. Улардан фойдаланиб, ҳатто бозор нархидан ҳам арзонга сотиб олиш мумкин.

    1. Бошқа ота-оналар билан бирга харид қилинг

    Якка ҳолда харид қилишдан кўра, дўстларингиз ёки маҳалладошларингиз билан бирлашиб, улгуржи тарзда мактаб анжомларини сотиб олинг. Бу усул дафтар, ручка, рангли қоғоз каби воситаларни сотиб олишда сезиларли даражада пулни тежайди. Ортиқчасини эса бўлиб олиб, келаси йилгача сақлаш ҳам мумкин.

    1. Уйда қолган ўқув қуролларини кўздан кечиринг

    Ҳар йили янгисини олиш шарт эмас бўлган ўқув қуроллари бўлади. Шу сабабли уйда кичик “инвентаризация” ўтказинг. Масалан, ўтган йилдан қолган 12 варақли дафтарлар, қаламлар топилиши мумкин. Ярми ишлатилган бўлса, улардан қоралама сифатида фойдаланиш мумкин. Сақланиб қолган фломастер, рангли қалам, қаламдон, ўчиргичларни ҳам янгилаш шарт эмас.

    1. Харидлар рўйхатини тузинг ва унга амал қилинг

    Аниқ рўйхатсиз мактаб анжомлари учун бозорга борсангиз, рекламалар ва ёрқин дизайнга учиб, керагидан ортиқча нарсалар харид қилишингиз мумкин. Рўйхат тузиб, нимадан нечта кераклигини олдиндан аниқлаб чиқинг. Айниқса, болангизни ўзи билан олиб борсангиз, бу жуда асқатади.

    1. Ортиқча ҳашамдан сақланинг

    Ялтироқ қаламдонлар, безакли дафтарлар, қимматбаҳо брендли ручкалар — буларнинг кўпи кўр-кўрона харажатлар саналади. Болага чиройли, аммо содда буюмлар ҳам етарли бўлади. Асосийси, уларни йўқотмасликка ва эътибор билан ишлатишга болани ўргатиш керак. беринг.

    1. Ҳам иссиқ, ҳам совуқ мавсум учун кийим-кечакни бирданига харид қилманг

    Болалар айниқса ўсмирлик ёшида жуда тез ўсади. Бугун мос келган форма, бир ой ўтиб тор бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун йил бошида фақат кузги мавсумга зарур бўлган кийимларни харид қилиб, кейинроқ аста-секин янгилаб бориш мақсадга мувофиқ.

    1. Болани жараёнга жалб қилинг

    Фарзандингизни ўқув қуролларини харид қилиш жараёнига жалб этинг. Бу орқали сиз уни масъулиятга ўргатасиз ва унга нисбатан мос нархдаги, керакли нарсани танлаш имконини берасиз. Устига устак, бу фарзандингиз учун қизиқарли тажриба, ота-она учун эса реал эҳтиёжни аниқлаш имкони бўлади.

    7 август, 17:32   Изоҳ (0)   1502
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мактаб#бозор#ўқув қуроллари#янги ўқув йили

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.