АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “MGM Grand” аренасида ўтган мусобақанинг асосий жангида Пакяо 30 ёшли Марио Барриосга (29-2-1) қарши ярим ўрта вазн тоифасида WBC камари учун рингга чиқди.

Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, филиппинлик 48 ёшли афсонавий боксчи Менни Пакяо (62-8-2) тўрт йиллик танаффусдан сўнг профессионал рингга қайтди.
Менни жанг давомида сезиларли даражада чарчади, зарбаларни кўпроқ ўтказиб юбораётганига қарамай, жанг ритмини йўқотмади ва ҳар бир зарбага жавоб қайтаришга ҳаракат қилди. Сўнгги раундларда Барриоснинг мураббийи шогирдига ҳатто койиб ҳам берди: “Қаттиқроқ ишла, ҳеч қандай ҳурмат кўрсатма!”.
Учрашув ҳакамларнинг бўлинган қарорида дуранг билан якунланди (115-113 Барриос фойдасига ва икки ҳакам қарори 114-114). Таъкидлаш жоизки, “MGM Grand” аренасида бўлган томошабинлар ушбу қарорни норозилик билан кутиб олишди ва ҳуштакбозлик қилишди.
Изоҳ (0)