2023 йил 7 октябрда уруш бошланганидан буён Исроил Ғазо секторининг 88 фоиздан ортиғини вайрон қилди, 125 минг тонна портловчи моддалар ташлаб, 62 миллиард доллар зарар етказди. Бу ҳақда эксклав маъмурияти матбуот хизмати томонидан можаронинг 650-кунида эълон қилинган статистик ҳисоботда айтилган.

Маълумотларга кўра, бомбардимонлар ва қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли 2 миллион киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Ҳозирда 360 квадрат километрлик ҳудуднинг 77 фоизи Исроил армияси назорати остида қолмоқда. Ҳисоботга кўра, ҳалок бўлганлар ва бедарак йўқолганларнинг умумий сони 67 880 кишига етган - шулардан 19 минг бола ва 12,5 минг аёл.
Сектор раҳбариятининг баҳолашича, вайроналар остида ҳали ҳам 9,5 мингга яқин одам қолмоқда. Шунингдек, 1590 нафар тиббиёт ходими, 228 нафар журналист ва 777 нафар гуманитар миссия ходими ҳалок бўлгани хабар қилинган. Юз минглаб кишилар жароҳатланган, 4,7 минг киши аъзоларини йўқотган. Қурбонлар орасида очликдан вафот этган 68 нафар ва қочқинлар лагерларида совуқдан ҳалок бўлган 17 нафар бола бор.
-x9jnQoap.avif)
Ҳисоботга кўра, 44,5 минг бола ота-онасининг ҳеч бўлмаганда биридан айрилган. 2 миллиондан ортиқ одам юқумли касалликларга чалинган, жумладан, 71 минг киши гепатит билан оғриган. Бундан ташқари, сектор маъмуриятининг таъкидлашича, исроиллик ҳарбийлар қабристонлардан 2420 жасадни олиб чиқиб, тўғридан-тўғри касалхоналар ҳудудида еттита оммавий қабр яратган.
Умуман олганда, Ғазо раҳбариятига кўра, Исроил 38 та касалхона, 96 та амбулаторияни вайрон қилган, 538 та мактабни йўқ қилган ёки шикастлаган, 833 та масжид, учта черков ва 40 та қабристонни бузган. 288 мингдан ортиқ оила бошпанасиз қолган: 223 мингта уй бутунлай вайрон бўлган, яна 130 мингтаси яшаш учун яроқсиз деб топилган. Зарбалар 261 та бошпанага ҳам берилган.
18 май куни Исроил армияси “Гидеон аравалари” номли кенг кўламли қуруқлик операцияси доирасида анклавнинг шимолий ва жанубий ҳудудларида жанговар ҳаракатлар бошланганини эълон қилди. Унда бешта дивизия иштирок этмоқда.
Май ойи бошида Исроил Ғазо сектори аҳолисини минтақа ташқарисига чиқариш мақсадида “Гидеон аравалари” махсус операция ўтказиши ма`лум қилинганди. Операция доирасида анклав жанубида ягона гуманитар ҳудуд ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, у ерда 2 миллионга яқин тинч аҳоли жойлаштирилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)