Австралия ҳукумати Украинага Россиядан ўзини ҳимоя қилиш учун 245 миллион Австралия доллари (160 миллион доллар) миқдоридаги ёрдам пакети доирасида М1А1 Аbrams танкларини берганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Украинанинг НАТОга аъзо бўлмаган энг йирик ҳамкорларидан бири – Австралия Россия армияси 2022 йилнинг февраль ойида Украинага бостириб кирганидан бери Киевга ўқ-дорилар ва мудофаа ускуналарини етказиб бермоқда.
Австралия мудофаа вазири Ричард Марлеснинг айтишича, Украина Австралия томонидан тақдим этилган 49 та танкнинг катта қисмини аллақачон олган, қолганлари эса яқин ойларда етказиб берилади.
"М1А1 Аbrams танклари Украинага Россиянинг ноқонуний ва ахлоқсиз босқинига қарши курашига катта ҳисса қўшади", деган Ричард Марлес.
Танклар Австралиянинг Киевга берган 1,5 миллиард долларлик ёрдамининг бир қисми ҳисобланади. Ўтган йилнинг кузида Тhe Sydney Morning Herald нашри Украина тез орада Австралиядан Америка Аbrams'ларини қабул қилиши мумкинлигини ёзган эди.
Шу йилнинг май ойида Австралия бош вазири Энтони Альбанезе ва мудофаа вазирлиги раҳбари Киевга ваъда қилинган 49 та Аbrams етказиб бериш бошланганини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)