Бейонсенинг нашр этилмаган мусиқаси ёзилган флешкалар унинг хореографи Кристофер Грант ва раққоса Диандра Блудан ўғирлаб кетилган. Бу қўшиқчининг Атлантадаги Cowboy Carter гастролидаги концертидан 48 соат олдин содир бўлди, деб хабар беради Variety.

Нашр маълумотларига кўра, ижарага олинган машинада аввал чоп этилмаган мусиқа, шунингдек концерт режалари ва шоу дастурлари ёзилган флешка бўлган. Номаълум шахс автомобилга кириб, Бейонсенинг хореографи ва раққосасига тегишли шахсий буюмларни: кийим-кечак, дизайнерлик қуёш кўзойнаги, ноутбуклар ва қулоқчинлар билан бирга флешкани ўғирлаб кетган.
Қўшиқчининг хореографи полицияга мурожаат қилган. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аллақачон суриштирув ишларини бошлаб юборган: “Қурилмани топ” функцияси ёрдамида улар қулоқчинларнинг сўнгги жойлашувини ва жиноятчининг эҳтимолий жойлашувини аниқлашга муваффақ бўлган. Полиция гумонланувчини ҳибсга олиш учун ордер ҳам олган.
Изоҳ (0)