Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳумоюн даҳасида яшаган 16 ёшли Й.Й. собиқ “Чорсу” меҳмонхонаси биносига таниши билан бирга рухсатсиз чиққан. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, Й.Й. бинонинг 21-қаватидан 3-қаватигача тушиб кетиб, воқеа жойида вафот этган.
Марҳум Й.Й.ни вафот этганлиги ҳолати юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Чорсу меҳмонхонаси бузилиши ҳақида хабар берилганди. Унинг ўрнида қиймати 170 млн доллардан ортиқ бўлган меҳмонхона, бизнес маркази ва турар жойлар қурилади.
Изоҳ (0)