Хитойнинг Тайян шаҳрида таэквондо WТ бўйича Париж—2024 ёзги Олимпиада ўйинлари учун Осиё лицензион турнири ўтказилмоқда.
Мусобақа доирасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Озода Собиржонова (-67 кг) ўзининг ярим финал жангини ўтказди. Вьетнамлик Ти Кем Бакка қарши кечган ушбу жангда Собиржонова камбек амалга ошириб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ғалаба орқали Озода Париж—2024 ўйинлари учун йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, Жасурбек Жайсунов (-80 кг) ҳам ўзининг ярим финал жангида ироқлик Сайф Тоҳир Ҳабибни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасига эга чиқди.
Изоҳ (0)