Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,03 сўмга кўтарилиб, 11 570,09 сўмни ташкил қилди. Евро 40,48 сўмга ошиб, 12 589,41 сўм бўлди. Рубль 1,76 сўмга кўтарилиб, 126,52 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси бир кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилиб, 11 553,06 сўмни ташкил қилганди. Евро ва рубль курси пастлаганди.
Изоҳ (0)