Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,86 сўмга кўтарилиб, 11 534,99 сўмни ташкил қилди. Евро 44,76 сўмга тушиб, 12 561,60 сўм бўлди. Рубль 6,54 сўмга пастлаб, 129,09 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 11 522,13 сўмни ташкил қилганди. Евро ҳам ошиб, рубль пастлаганди.
Изоҳ (0)