Зирҳли транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи ва уларга хизмат кўрсатадиган Чехиянинг ВОП CЗ фирмаси “хавфсизлик нуқтаи назаридан сони очиқланмаган” Украина Т-64 танкларини модернизация қилади, деди фирма директори Марк Шпок.
“Танклар оптик кузатув мосламалари, замонавий алоқа воситалари ва бошқа воситалар билан жиҳозланади”, — деди Шпок ЧТК ахборот агентлигига. Корхона директорининг сўзларига кўра, танклар ўнлаб йиллар давомида сақланиб келган. Улар капитал таъмирга муҳтож.
ВОП CЗ ва "Укроборонпром" ўртасидаги келишув шу йилнинг 8 февралида тузилган. Ҳамкорлик ҳарбий техника ишлаб чиқариш, турли калибрли ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатиш марказларини ривожлантириш, шунингдек, юқори технологиялар соҳасида ҳамкорликни кўзда тутади.