Россиянинг Иркутск вилоятида ўзбекистонлик эркак оғир тан жароҳати олгани маълум бўлди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, апрель ойида Иркутск вилоятининг Уст-Илимск туманида Ўзбекистон фуқароси Ш.Н. оғир тан жароҳати олган. Унинг ҳолидан хабар олиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу ҳудуддаги вакили у вақтинча яшаб турган хонадонда бўлди.
Унга Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан ёрдам кўрсатилиб, 11 июнь куни Ўзбекистонга кетиш учун авиачипта олиб берилгани маълум қилинди. Бугунги кунда ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.