Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда 14 декабрь, чоршанба куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва East-West Management Institute (EWMI) кўмагида Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлаш соҳасидаги ютуқ ва истиқболларга бағишланган конференция бўлиб ўтди. Хусусан, тадбирда қўшма лойиҳанинг 2022 йилдаги якунлари ва 2023 йилга мўлжалланган режалар акс эттирилди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: USAID Uzbekistan

Фото: USAID Uzbekistan

USAID томонидан молиялаштириладиган ва EWMI томонидан амалга ошириладиган «Суд-ҳуқуқ тизимини фаоллаштириш» (ЖССА) дастури Ўзбекистонда Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида илғор халқаро тажрибалар асосида миллий суд тизимининг самарадорлиги ва тезкорлигини кучайтириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларга техник кўмак бериб келмоқда.

Ҳозиргача ЖССА дастури адлия соҳасидаги 61 нафар эркак ва 90 нафар аёл ходимларни тайёрлашга ёрдам берди, судлар дастурининг вазифалари ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича давлат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва олий ўқув юртларида ишлайдиган 13 нафар эркак ва 99 нафар аёл ходимларнинг малакасини оширди. Жамиятда гендер тенглигини таъминлаш ва зўравонликдан ҳимоя қилишда судларнинг ўрни бўйича 71 нафар аёл ва 145 нафар аёл ўқитилди.

EWMI ва USAID маълумотларига кўра, жисмоний шахсларнинг асосий қисми Фарғона вилоятида ўқитилган. Тошкент вилоятида 65 нафар шахс ўз малакасини оширди. Юқори учликни 23 нафар мутахассис билан Хоразм вилояти якунлади.

Конференцияда сўзга чиққанлар оммавий ахборот воситалари билан алоқа ўрнатиш, шунингдек, аёл судьялар сонини кўпайтириш орқали Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида очиқлик ва ошкораликни таъминлашда халқаро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Бу аҳолининг инсон ҳуқуқларидан хабардорлигини оширишга ёрдам беради.

Миссия раҳбари ўринбосари Паул Полетес ўз нутқида ҳамкорларни дастурнинг биринчи йили якунлангани билан табриклади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди биринчи вице-президенти Робахон Маҳмудова аёл судьяларнинг касбий ҳаётига бағишланган ҳужжатли фильм тайёрлашни таклиф қилди. Суд-ҳуқуқ тизимини янгилаш Янги Ўзбекистоннинг асосий устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати