Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Россияга зирҳли техника жўнатилиши ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. Бу ҳақда stopfake.kz хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

Telegram каналларида аввалроқ Олмаота вокзалидаги темир йўлларда танклар тургани акс этган видео тарқалган. Видео остига ҳарбий техника «катта эҳтимол билан Россияга юборилиши» ёзилган.

«Мазкур зирҳли техникалар капитал таъмирдан сўнг кейинги эксплуатация қилиш мақсадида Қозоғистон Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларига жўнатилади», дейди Мудофаа вазирлиги.

Бир неча кун олдин Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги ижтимоий тармоқларда Россия ҳудудига ракеталар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар етказиб берилиши ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалаётганини айтганди.

7 декабрь куни Россия оммавий ахборот воситаларида Украина Қуролли кучларига тегишли дронлар Қозоғистон ҳудудидан учирилгани ҳақида хабар тарқалганди. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги мазкур хабарга муносабат билдириб, маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлаган.

«Қозоғистондан Россия аэродромларига дронлар учирилгани ҳақидаги баёнот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бундан ташқари, шуни таъкидлаймизки, ушбу учувчисиз учиш қурилмаларидан ҳеч қачон Қозоғистон Қуролли кучларида фойдаланилмаган», дея изоҳ берган вазирлик.

Мавзуга доир: Қозоғистон Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)
Маҳаллий
Ангренда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди