Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия нефтига эмбарго жорий этилишидан олдин, Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатдан суюлтирилган газ (LNG) импортини оширди. Бу ҳақда ICIS тадқиқот компанияси маълумотларига таяниб Handelsblatt хабар бермоқда.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Нашрнинг таъкидлашича, ўтган йилга нисбатан ЕИ ва Буюк Британия Россиядан деярли 21 фоизга кўп LNG сотиб олган.

ICIS газ эксперти Андреас Шредерга кўра, ҳозирда Европа LNG импортининг 13 фоизи Россиядан келади.

Ва бу ҳажм тез суръатларда ўсиб бормоқда, — деб қўшимча қилди Шредер.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Германия ўзининг LNG терминалига эга эмас, шунинг учун у Франция, Бельгия ва Нидерландия каби қўшни давлатлардан суюлтирилган газ сотиб олишни давом эттирмоқда.

Шредернинг сўзларига кўра, Россиядан LNGнинг бир қисми ҳам Германияга юборилиши керак бўлади.

Нашрнинг аниқлик киритишича, Европа Иттифоқи давлатлари ва Буюк Британия Россиядан LNGни анча юқори нархда сотиб олишга мажбур.

Шундай қилиб, январдан ноябргача Москва ёқилғи учун тахминан 27 миллиард евро олиши мумкин.

Шу билан бирга, Россиядан одатий газ оқими бир неча ой ичида деярли тўлиқ тўхтайди, — дея қўшимча қилади нашр.

Мақолага кўра, 2021 йилнинг январидан ноябригача Европа давлатлари қувурлар орқали 133 миллиард куб метр газ импорт қилган.

Кеча, 5 декабрь куни Россиядан денгиз орқали нефть етказиб беришга қўйилган эмбарго кучга кирди.

Энергия нархларининг юқори чегараси Европа Иттифоқи давлатлари, G7 ва Австралия томонидан ҳам жорий қилинган: у бир баррель учун 60 доллар қилиб белгиланган. Белгиланган нарх даражасидан қимматроқ хом ашёни суғурта қилиш ва ташиш тақиқланади.

Аввалроқ Япония LNG учун жаҳонда рақобат кучайиши ҳақида огоҳлантираётгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова