Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ангрен темир йўл йўналишида поездлар ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи ўғирлик жинояти содир этганлар қамалди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этган уч киши — Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган, муқаддам ўғирлик учун судланган К.Ж., Урганч шаҳрида яшовчи, 1999- йилда туғилган С.С. ва Наманганнинг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1996- йилда туғилган М.Ф. қўлга олинган.

Улар 2022 йилнинг майида Тошкент вилоятидаги Ақча—Облиқ темир йўл бекатлари оралиғидан ўтувчи бетон устунлардаги юк ва йўловчи поездлар электровозларини юқори кучланишли электр энергияси билан таъминловчи симларнинг жами 140 метрини кесиб олиб, Damas’га юклаб, олиб кетаётганида ушланган.

Мазкур шахслар бунга қадар Кучлик-Тўйтепа темир йўл бекатлари оралиғидаги 87,5 метр электр симларини ҳамда Оҳангарон—Ақча темир йўл бекатлари оралиғидаги 100 метр электр симларини ҳам кесиб олиб, сотиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан К.Ж., С.С. ва М.Ф. Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик
Маҳаллий
Президент Тошкент энергетика тизими бўйича қўшимча топшириқлар берди