Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Янги йилгача бор-йўғи бир ой қолди. Байрамга бир неча ортиқча килограммдан қутилмоқчи бўлганлар қаттиқ парҳезга ўтиб, организмни кучли стрессга дучор қилмаслиги учун ишни ҳозирдан бошлагани маъқул. Бунинг учун атиги бир нечта озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ичимликларни рациондан чиқариб ташлаш талаб этилади. Бу усул орқали вазн йўқотиш унчалик қийин эмас, деб ёзади «Новий очаг».

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Углеводга бой газаклар

Бунга нон, хамир овқатлар, батон, крекер ва бошқа газаклар киради. Углеводли газаклар қонда шакарнинг кескин ўзгаришига сабаб бўлади, бунинг натижасида бутунлай бўш калориялар — торт, ширинлик, шоколад ва бошқа қандолат маҳсулотларига иштиёқ кучаяди. Бунинг ўрнига соғлом оқсил ва ёғли газаклар — пишлоқ, сабзавотли хумус ёки ерёнғоқ пастасини истеъмол қилиш тавсия этилади.

Қадоқланган шарбатлар

Ҳатто шакарсиз янги сиқилган шарбатлар ҳам қондаги глюкоза даражасининг кўтарилишига олиб келади, дўкондан сотиб олинган катта миқдордаги шакар қўшилган шарбатлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бунинг ўрнига тоза сув, шакарсиз чой ва қаҳва ичиш мумкин.

Музлатилган ярим тайёр маҳсулотлар

Котлет, дўлма, наггецлар, музлатилган кечки овқатлар — кўпинча бундай тезкор маҳсулотларга кўп туз қўшилади (чунки улар табиий консервантдир). Туз эса организмдаги сувни ушлаб туришнинг асосий сабабларидан биридир. Натижада шиш ва килограмм ортиши кузатилади. Бу ҳам тескари йўналишда ишлайди: агар кўп миқдорда натрий бўлган ярим тайёр маҳсулотлар рациондан чиқариб ташланса, шиш пасаяди ва вазн бир неча килога камаяди. Бунинг ўрнига шунчаки уйда таом тайёрлаш ва уни совиткичда сақлаш мумкин.

Газланган ичимликлар

Барча машҳур газли ичимлик брендлари шакар ва бўш калорияларда иборат. Рациондан ҳатто шакар ўрнига унинг ўрнини босувчи ичимликларни ҳам чиқариб ташлаш керак. Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, бундай ичимликларда камроқ калория бўлса ҳам, ширинликларга бўлган иштиёқни оширади. Газли минерал сув эса организм учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Спиртли ичимликлар

Спиртли ичимликлар ҳам шиш пайдо бўлишига олиб келади. Иштаҳани оширади ва истеъмол қилинадиган газаклар миқодирни назорат қилиш қобилиятини камайтиради. Агар вазн йўқотиш керак бўлса, барча турдаги спиртли ичимликлардан воз кечиш керак. Бу нафақат вазн учун, балки саломатлик учун ҳам фойдали.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати