Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида гумонланаётганларнинг 22 нафарига нисбатан суд иши давом этмоқда. 29 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида асосий гумондорлардан бири Лолагул Қаллиханова ҳам сўз олиб, қилган ишларидан пушаймон эканини билдирди.

Суд залида сўз олган Лолагул Қаллиханова «Қонунчиликда муддатидан олдин депутатлар ва Жўқорғи Кенгес раиси ваколатларининг тугашига оид қандай ҳуқуқий нормалар борлигини биласизми?», деган саволга «билмайман», деб жавоб берган бўлса, «Жўқорғи Кенгес депутатлари ва раисини ишдан олишни талаб қилиб, реферундум асосида Қорақалпоғистонни Ўзбекистон Республикаси таркибидан ажралиб чиқиши ҳақидаги видеомурожаатингиз тармоқ фойдаланувчиларига қандай таъсир қилишини хоҳлагандингиз?», деган саволга «Биринчи навбатда бир нарсани ўйладим. Бу нарсаларга Жўқорғи Кенгес депутатлари ва юқорида ўтирганлар эътибор берсин. Бу — ўзгариш (Конституцияга киритилаётган ўзгариш)лар катта нарсага айланиб кетмасидан олдин тўхтатилсин. Ҳақиқатдан ҳам мен катта нарсага айланиб кетишини хоҳламадим. Халқ кўтарилиб кетади деб ўйладим. Бироқ бу даражада уруш бўлиб кетади деб ўйламагандим», дея жавоб берди.

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Журналист, шунингдек, «ОАВда чиққан ҳар бир нарсани давлат бошқарув органлари раҳбарлари, барчаси ўрганиб чиқиши керак. Бу нарсани (видеомурожаат эълон қилингани) мен қилгандан кейин улар қандайдир муносабат билдирар, халқнинг олдига чиқар деган мақсадда қилганман», деди.

Лолагул Қаллиханова унинг видеомурожаати одамларга ёмон таъсир қилганини энди тушуниб етганини қўшимча қилди.

Аввал ўйлаб, кейин сўзла дейишади-ку, тергов вақтида ўтириб ўйласам, одамларга ёмон таъсир қилганини, агрессияни, радикал фикирларни уйғотиб юборганини энди тушуняпман. Рости, эътиборни тортиб, раҳбарлар бироз эътибор берсин деган мақсадда қилганман, — деди у.
 

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов